Криштиану Роналду: Ҳеч ким янги Криштиану Роналду бўлмайди

11:41, 12 ноябрь

“Реал Мадрид” клубининг португалиялик етакчиси Криштиану Роналду футболда бир-бирига ўхшайдиган ўйинчилар бўлмаслигини маълум қилди.

“Ҳеч ким янги Криштиану Роналду бўла олмайди. Футболчи эгизаклар бўлмайди. Бошқа ўйинчи албатта ажралиб туради. Европада ёш иқтидорлар кўп. Масалан, Андре Гомеш, Ренату Саншеш, Жоау Мариу.

Мен фақатгина португалиялик футболчиларни тилга олдим. Шунингдек, Европада кучли футболчи бўла оладиган иқтидорлар ҳам бор”, – дейди Роналду. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!