Афғонистонда жойлашган Америка базасида портлаш юз берди

12:14, 12 ноябрь

Афғонистонда АҚШ қуролли кучларининг йирик авиабазаларидан бирида портлаш юз берди, деб хабар қилди “Ria.ru” нашри.

Портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган. Воқеа Баграмда жойлашган йирик авиабазалардан бирида бугун содир бўлди. Портлаш учун жавобгарликни “Толибон” радикал гуруҳи ўз бўйнига олган. Портлашни худкуш-террорчи амалга оширган.

2015 йилнинг 1 январидан бери НАТОнинг янги “Қатъий мадад” миссияси Афғонистонда хизмат олиб бораяпти. Афғонистон ва НАТО ўртасидаги шартномага асосан, мамлакатда 12 минг нафар АҚШлик ҳарбий хизматчилар Афғонистон ҳарбийларига ҳарб сирларидан сабоқ бериб келмоқда. Миссия жанговор эмас деб эълон қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!