ЖЧ-2018. Испания йирик ҳисобда Македонияни мағлуб этди

08:48, 13 ноябрь

Европа қитъасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи 4-турида Испания терма жамоаси ўз майдонида Македония футболчилари билан ўзаро баҳс юритди. 

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда "қизил фурия" 4:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Витоло, Монреаль ва Адурис муаллифлик қилди. Яна битта голни Велкоски ўз дарвозасига йўллаб қўйди. 

Испания – Македония 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 34, автогол Велкоски, 2:0 – 63 Витоло, 3:0 – 84 Монреаль, 4:0 – 85 Адурис.

Испания – Де Хеа, Начо, Монреаль, Карвахаль, Бартра, Алькантара, Бускетс, Витоло (Кальехон, 87), Коке (Иско, 72), Сильва, Мората (Адурис, 60).

Македония – Димитриевски, Ристевски, Алиоски, Ристовски, Мойсов, Спировски (Жута, 60), Хасани (Жоржев, 87), Барди, Пандев, Несторовски (Ибраими, 82), Велкоски.

Огоҳлантиришлар: Алиоски (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!