ЖЧ-2018. Италия сафарда Лихтенштейн устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

08:55, 13 ноябрь

ЖЧ-2018 мусобақасига Европа минтақасидан саралаш босқичи 4-турида Лихтенштейн терма жамоаси ўз майдонида Италия билан куч синашди. 

Учрашувнинг 11-дақиқасида Белотти ҳисобни очган бўлса, 1 дақиқадан сўнг Иммобиле ҳисобни оширди. 32-дақиқада Кандрева ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Биринчи бўлим якунида Белотти ўз ҳисобга дубль ёзиб қўйди. 

Мазкур гуруҳдан ўрин олган Испания терма жамоаси ҳам 4:0 ҳисобида Македония устидан зафар қучгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик

Лихтенштейн – Италия 0:4 (0:4, 0:0)

Голлар: 0:1 – 11 Белотти, 0:2 – 12 Иммобиле, 0:3 – 32 Кандрева, 0:4 – 44 Белотти.

Лихтенштейн – Йеле, Кауфманн, Рехштайнер, Ори, Кристен, Визер, Бюхель, Бургмайер, Бюхель, Саланович, Полверино.

Италия – Буффон, Де Шильо, Романьоли, Бонуччи, Дзаппакоста, Верратти, Бонавентура (Инсинье, 67), де Росси, Кандрева (Эдер, 74), Белотти, Иммобиле (Дзадза, 81).

Огоҳлантиришлар: Ори (63), Кауфманн (76), Йеле (83).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!