ЖЧ-2018. Уэльс кутилмаганда Сербия билан дуранг ўйнаб қўйди

09:55, 13 ноябрь

Европа қитъасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи 4-турида Уэльс терма жамоаси ўз майдонида Сербия футболчиларига қарши кураш олиб борди. 

Учрашувнинг 30-дақиқасида Гарет Бэйл ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Митрович мувозанатни тиклади. Шу тариқа томонлар дуранг натижага имзо чекди. 

Уэльс – Сербия 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 30 Бэйл, 1:1 – 85 Митрович.

Уэльс – Хеннесси, Честер, Уильямс, Тэйлор, Гантер, Аллен, Ледли (Эдвардс, 84), Робсон-Кану (Лоуренс, 68), Рэмзи, Бэйл, Воукс.

Сербия – Стойкович, Настасич, Максимович, Рукавина, Иванович, Матич, Костич (Катаи, 70), Миливоевич, Тадич, Обрадович, Митрович (Гудель, 88).

Огоҳлантиришлар: Бэйл (35), Настасич (45), Аллен (54), Ледли (69), Стойкович (87), Катаи (90), Уильямс (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!