Криштиану Роналду “Ювентус”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқа олишига ишонч билдирди

11:35, 13 ноябрь

“Реал Мадрид” жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Италиянинг “Ювентус” клуби ҳақидаги саволларга жавоб бераркан, туринликлар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкинлигини айтди.

“Мората ҳақида қандай фикрдаман? У “Ювентус”да мавсумни ажойиб ўтказди ва Италияда кўп нарсалар ўрганиб, кучли футболчи сифатида қайтиб келди. Альваро ўз маҳоратини кучли рақобат остида шакллантира олди.

“Ювентус” ЕЧЛда ғолиб бўлиши мумкинми? Албатта мумкин. Туринликлар жуда кучли жамоа ва ажойиб мураббий қўл остида ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, нимага “Ювентус” ғолиб бўлмаслиги керак?” – дейди 31 ёшли футболчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!