Трамп президентлиги учун бир доллар маош олмоқчи

10:19, 14 ноябрь

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп давлат раҳбарига тўланадиган маошдан воз кечмоқчи. “Менинг маош олиш ниятим йўқ”, — дейди у ўзининг CBS телекомпанясига берган интервьюсида. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

АГентлик маълумотларига кўра, АҚШ президентининг маоши — таҳминан йилига 400 минг долларни ташкил қилади, дея хабар беради ТАСС. Трамп унга бир доллар ҳам етишини маълум қилди. Интервьюнинг тўлиқ талқини CBS канали орқали яқин кунларда тақдим этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!