39 ёшли Тимми Симонс Бельгия термасида ўйнаган энг кекса футболчи бўлди

10:30, 14 ноябрь

“Брюгге” жамоаси ҳимоячиси Тимми Симонс Бельгия термасининг Эстонияга қарши (8:1) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 4-турида майдонга тушиб, мамлакат термаси сафида ўйин ўтказган энг кекса футболчига айланди.

“Championat.com” нашрининг маълум қилишича, 39 ёшли футболчи иккинчи бўлимнинг якунида майдонга тушди ва янги рекорд ўрнатди.

Тимми Симонс 2001 йилда Бельгия термаси сафида дебют учрашувини ўтказган эди. Аммо 2013 йилдан буён терма жамоага чақирув олмаганди.

39 ёшли ҳимоячи Бельгия термаси сафида 94 ўйин ўтказиб, жами 6 та гол киритишга муваффақ бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!