Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

10:58, 14 ноябрь

17-26 ноябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётиган жаҳон чемпионатида дунёнинг 65 давлатидан 400 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари 10та вазн тоифасида иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади.

Кеча Бекзод Ҳидиров мураббийлигидаги терма жамоамиз делегацияси Россиянинг шимолий пойтахтига жўнаб кетди.

ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ТАРКИБИ:

1.Сериков Нуржан Уразалиевич (49 кг);

2.Холматов Отабек Шухрат ўғли (52 кг);

3.Абдурасулов Шункор Шукур ўғли (56 кг);

4.Мирзараҳимов Билолбек Номозбой ўғли (60 кг);

5.Нуранов Абу Арифжон ўғли (64 кг);

6.Собиров Улуғбек Козимжон ўғли (69 кг);

7.Рустамаов Шохрузбек Равшанбек ўғли (75 кг);

8.Турсунов Санжар Шокиржон ўғли (81 кг);

9.Раҳимов Шохруз Зафар ўғли (91 кг);

10.Худорганов Абдулла Адамбой ўғли (+91 кг).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!