Райҳоннинг концерт чипталари бугун сотувга чиқди

12:08, 14 ноябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон 2017 йилнинг 20-24 февраль кунлари ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Концерт чипталари бугун 14 ноябрь куни сотувга чиқди, дея хабар беради Protoday нашри.

Айни дамда концертга тайёргарлик кўраётган Райҳон асал ойини ўтказиш учун Дубайга учиб кетди, у ердан қайтгач хонанда Ҳиндистонга янги “Намасте” деб номланган клипни суратга олиш учун жўнайди. Хонанда концерт дастурини аввалгиларидан ҳам позитив ва аъло даражада ўтишини ваъда қилган. 

Чипталарини “Истиқлол” санъат саройи кассаларидан харид қилиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!