Аброр Бахтиёрович Comedy.uz тарқалганлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди

15:14, 14 ноябрь

Зарафшон концерт залида Comedy.uz жамоасининг раҳбари Аброр Бахтиёровичнинг кулгу кечаси бўлиб ўтди. 

Кечага Comedy.uz резиденти Миршакар Файзуллаев бошловчилик қилди. 

Аброр Бахтиёрович томонидан тадбир давомида амалга оширилган ҳаракатлар ва ҳазилларнинг барчаси ташриф буюрганларнинг қалбига етиб борди ва давомли қарсакларга сабаб бўлди.

Бахтиёровичнинг кулгу кечасига Абдулла Қурбонов, “Тумор” рақс ансамбли, раққоса Шодиёра Омонова, хонанда Воҳид Абдулҳаким, Comedy.uz резидентлари Сирожиддин, Олим ака, қизиқчи Зокир Очилдиевлар қатнашишди.

Концертга шунингдек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ташриф буюрди. Аброр Бахтиёрович онаси учун қўшиқ куйлаш мақсадида ёш хонанда Шоҳзамонни ҳам таклиф қилди. Қўшиқ тугагача Бахтиёрович Шоҳзамондан кейинги концертига бувижониси учун ҳам қўшиқ тайёрлаб беришини сўради.

Аброр Бахтиёрович концертини ташриф буюрганлар билан ҳамоҳанг иштироки билан ўзига хос тарзда тақдим этишга ҳаракат қилди ва бунинг уддасидан аъло даражада чиқди. Уч соат давом этган концертдан Аброр Бахтиёрович мухлисларини бир нафасда олиб чиқиб кета олди. 

Дарвоқе, Бахтиёрович мухлисларнинг Comedy.uz тарқалганлиги тўғрисидаги саволларига жавоб берар экан, резидентларнинг барчаси уйланиб, хотини томонга оғиб кетгани, унинг ўзи ҳам шундай қилиш ниятда бўлгани, бироқ хотини томони уни қабул қилишмаганлигини айтиб, ўзига хос ҳазилни ҳам қилди. Резидентларнинг айримлари Бахтиёровичнинг концертида иштирок этганига қараганда, бу Аброрнинг навбатдаги ҳазили эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!