Дунёнинг қатор журналлари муқовасини безаган MMA аёл жангчиси Миша Тейт фаолиятини якунлади

15:39, 14 ноябрь

Аралаш қоидалар бўйича собиқ ММА чемпиони Миша Тейт фаолиятини якунлаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.

Америкалик жангчи 12 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида UFC 205 турнири доирасида Ракель Пеннингтонга кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйганди.

Ҳакамлар бир овоздан Ракелнинг ғалабасини таъминлашган эди. Миша Тейт дунёнинг энг чиройли жангчи-қизларидан бири ҳисобланади. У бир неча маротаба дунёнинг кўзга кўринган журналлари муқовасини безаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!