Пешонасида бир тутам оқ сочи бор она ва қизалоқ интернетда машҳур бўлди(Фото)

15:49, 14 ноябрь

АҚШнинг Жанубий Каролина штати Рижленд шаҳрида яшовчи оила аъзолари бошқалардан ажралиб турувчи сочлари билан интернетда машҳур бўлиб кетди, деб ёзади “Woman.ru”.

Улар ҳақида илк марта Британиянинг  Yahoo.com портали маълумот берди. Гап шундаки, бу оиладаги тўрт авлод аёллари пешонасида бир тутам оқ соч билан туғилмоқда. 

18 ойлик Миллианна Ворсининг суратлари интернет орқали бутун дунёга тарқалди. Унинг пешонасидаги бир тутам оппоқ соч барчани ҳайратга солмоқда. Бундан ташқари, қизалоқнинг онаси ва бувиси ҳам худди шундай оқ сочга эга. 

Мутахасисларнинг фикрига кўра, бу ҳодиса полиоз деб аталади. Мазкур касаллик туфайли сочларнинг ранги учун жавоб берадиган пигментлар ишлаб чиқарилмайди. 

“Биз сочимизда бир тутам оқ соч пайдо бўлиши сабабларини билмаймиз. Катта бувимизни асраб олишган, у ўзининг биологик оиласи билан ҳеч қачон учрашмаган”, — дейди қизалоқнинг онаси Брианна. “Синглимда бундай оқ соч йўқ. Бироқ мен Миллианнада оқ соч бўлишига умид қилгандим, чунки ўзим ҳам оқ соч билан туғилганманда. Фарзандим туғилганидан сўнг уни устимга ётқизишганида унинг сбир тутам оқ сочини кўриб, хурсанд бўлганман...”














Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!