Бухорода Туркманистон маданияти кунларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

16:56, 14 ноябрь

Туркманистон маданияти кунлари тадбири доирасида Бухоро санъат коллежида туркман фильмлари намойиш этилди. Таниқли режиссёр Булат Мансуров томонидан суратга олинган тинчлик ва эзгулик куйчиси Шукур бахши ҳақидаги “Беллашув” бадиий фильми томошабинларда катта таассурот қолдирди. 

Бухоро санъат коллежи ўқувчилари меҳмонларга ўзлари яратган Туркманистоннинг ўзига хос табиати, туркман халқининг ҳаёти, урф-одат ва анъаналари акс этган тасвирий санъат асарларини намойиш қилди. 

Мамлакатимизда 130 дан зиёд турли миллат ва элат вакиллари, жумладан, туркман миллатига мансуб фуқаролар аҳил-иноқ яшаб, барчамиз учун ягона бўлган Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Бухоро вилоятида 11 мингга яқин қардош халқ вакиллари истиқомат қилади. Уларга ўз миллий анъана ва урф-одатларини асраш ва ривожлантириш учун барча шароит яратилган. 

Туркманистон маданияти кунлари икки мамлакат санъаткорларининг концерт дастури билан якунланди, дея хабар беради ЎзА.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!