Тиззасидан жароҳат олган Уэйн Руни Англия термасига ёрдам бера олмайди

08:15, 15 ноябрь

Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни миллий жамоа сафида тиззасидан жароҳат олди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, тажрибали ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” ихтиёрига қайтган ва клуб қароргоҳида даволаниш жараёнини давом эттиради.

Уэйн Руни Испанияна қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушмайди. Унинг жароҳати қанчалик оғир экани ва тикланишига қанча вақт кераклиги ҳозирча номаълум.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!