“Севинч” – тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!

09:03, 15 ноябрь

Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2016нинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Севинч” ПФК матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда “Севинч” жамоаси Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан баҳс олиб борди. Финалда 0:2 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозониб, XV Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Учрашувдаги голларни Феруза Турдибоева, Зебо Жўраевалар киритди. Шундай қилиб, “Севинч” ўз тарихида тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди.

XV  ЎЗБЕКИСТОН  КУБОГИ.   ФИНАЛ

“Металлург W” (Бекобод) - ”Севинч” (Қарши) 0:2

14.11.2016.  ”ЖАР” стадиони. Соат 14:00да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Голлар: Феруза Турдибоева, 2′-0:1, Зебо Жўраева, 14′-0:2

“Севинч” жамоаси бу йилги аёллар ўртасида ўтказилган мини футбол бўйича ҳам, ктта футбол бўйича ҳам ҳамма совринларга эгалик қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!