Бемор қизга жигарини ҳадя қилган йигит операциядан кейин унга уйланди

10:17, 15 ноябрь

Бемор қиз Хизернинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қанчалик ҳаракат қилинмасин, унга жигарини ҳадя этувчи донор топишнинг имкони йўқ эди, чунки қиз бир минг тўққиз юз ўн тўққизинчи бўлиб, навбатда турарди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Крис Демпси турмуш ўртоғи Хизер Крюгерни бундан икки йил муқаддам учратганди. Улар илк маротаба учрашганда қиз 4 даражали жигар хасталигидан икки йилдан бери азият чекарди. Врачлар унга яқин 2 ой мобайнида соғлом жигар кўчириб ўтказилмаса, ҳаёти хавф остида эканлигини  билдирди. Аммо унга жигарини ҳадя этувчи донор топишнинг иложи бўлмайди.

 

Бир куни Крис ишда ўтирганда ҳамкасби унга бемор қариндоши ҳақида сўз очиб қолади. Крис “Агар ўзим шундай вазиятга тушганимда нима бўларди?” деган хаёлга боради ва ҳеч қачон кўрмаган бемор қиз — Хизерга донор бўлиш учун зарурий тестдан ўтади. Улар илк маротаба 2015 йилнинг февраль ойида учрашишади. Жигар кўчириш операциясига яқин қолганда асосий вақтларини бирга ўтказишди. Крис ўшандаёқ ҳаммаси яхши бўлишига ишонган эди. 

“Операция олдидан жуда асабийлашдим, аммо фикримдан қайтишни хаёлимга ҳам келтирмагандим”, деб хотирлайди Крис.

Операциядан 8 ой ўтгач, Крис Хизерга турмуш қуриш таклифини берди. Орадан бир ярим йил ўтгач, уларнинг тўйи бўлиб ўтди. 

“Бу шунчалик ҳис-ҳаяжонга, қувончга тўла онлар эди. Айниқса, Хизер билан бошимиздан ўтган қийин лаҳзаларни эсласам... Ўша пайтларда жигаримни ҳадя этаётган қиз кейинчалик рафиқамга айланишини хаёлимга ҳам келтирмагандим”, дейди Крис.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!