Қозоғистонда Назарбаев сурати акс этган ўн минг тенгелик купюра чиқади

10:45, 15 ноябрь

Қозоғистон Республикаси Миллий банки мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг сурати акс этган ўн минг тенгелик купюрани тақдим этди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Қозоғистон республикаси Миллий банки раиси Дониёр Акишев Нурсултон Назарбоевнинг сурати акс этган ўн минг тенгелик банкнотни намойиш қилди. Бу банкнотдан 1 декабрдан бошлаб, фойдаланиш мумкин. 


 

Бугун тенге дунёга келганига 23 йил тўлди. 1993 йилнинг 12 ноябрида мамлакат раҳбари миллий валютани киритиш ҳақида халққа мурожаат қилган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!