Игорь Сергеев: Жанубий Кореяга қарши ўйин урушга тенг

10:58, 15 ноябрь

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда "Стадион" нашри. 

- Уруш бўлади. Нега айнан уруш? Чунки барча жабҳаларда кураш кечади: ҳам руҳан, ҳам жисмонан. Урушда ғолиб бўлишни хоҳлаганлар ҳеч қандай қоидага, майда-чуйдаларга қарамайди, шунинг учун жамоалар қандай бўлмасин ғалабага интилади. Ғалаба қозониш керак. Шунинг учун бу жумлани ишлатдим.

Ҳар икки томон борини беради. Бу босқичда руҳий ва жисмоний кураш авжига чиқади. Мен фақат икки нарсани келтирдим, бундан ташқари яна бир нечта майда ҳолатлар бор, умумжамоавий, яна ўйинчиларнинг ўзаро тўқнашуви ҳам бўлади. Шунинг учун шу жумлани ишлатдим, - дейди Игорь Сергеев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!