Оғабек Собировнинг “Лазги”сига ўйнаган йигит танқидга учради (Видео)

11:36, 15 ноябрь

Хонанда Оғабек Собировнинг тўйдаги хизматлардан бирида куйлаётган хоразмча “Лазги”сига ўйнаган йигит танқидга учради.

Мазкур рақс акс этган видеони Оғабек Собировнинг укаси Анвар Собиров ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлади: 

“Йигитни гули ҳиром айлади... (Оллоҳ сақласин)”, дейди кесатиқомуз изоҳда хонанда.

Видео остидаги изоҳларда эркак кишининг номига иснод келтиришнинг нима кераги бор қабилидаги фикрлар ёзиб қолдирилган. 

Қуйида мазкур видеони томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!