Ит эгасининг саратонга чалинганини пайқади

11:48, 15 ноябрь

62 ёшли британиялик Карин Гибсон исмли аёл ўзининг Падди лақабли лабрадорини жуда яхши кўради, деб хабар беради “Nonbox.ru” нашри.

Карин Гибсон дам олишдан қайтганда, уни Падди ҳар доимгидай хурсанд ҳолда эшик ёнида кутиб олди. У эгасининг атрофида айланиб, юзларидан ялашга ҳаракат қилди. Кейин эса ҳеч қачон қилмайдиган бир ҳаракатни амалга оширди...

“У жуда шилқим итга айланди, ўтирганимда қучоғимга ўтириб олиб, нафас олишимни, кўзларимни кузатар ва кўкрагимга бош қўйишга ҳаракат қиларди. Айниқса, ўнг кўкрагимга кўпроқ эътибор берарди. У худди бирор нарсани сезаётгандай, жуда безовта эди. Бу ҳол узоқ давом этди ”, деб хотирлайди аёл.

Карин ҳайвонларнинг эгасида мавжуд касалликларни сезиши ҳақида эшитган воқеаларни эслади ва кўнгил хотиржамлиги учун врачга кўринишга қарор қилди. Аёл тиббий кўрикдан ўтгандан кейин таҳлил натижаларини эшитиб, даҳшатга тушди: доим ити ҳидлашга ҳаракат қиладиган ўнг кўкрагида без пайдо бўлибди. Врачларнинг айтишича, саратон вақтида аниқлангани учун уни кимётерапиясиз ҳам даволаса бўлар экан.  

Фанда ҳайвонларнинг эгасига хавф солаётган касалликни сезишлари илгаридан исботланган. Бундай ҳодисаларнинг ҳар бири улкан мўъжизадир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!