Шоҳруҳхон янги албомидаги энг ёқтирган таронасини тақдим этди (Аудио)

11:56, 15 ноябрь

Шоҳруҳхоннинг Инстаграмдаги саҳифасида ёзишича, мазкур тарона янги альбомдаги унинг энг ёқтирган таронаси бўлган.

14 ноябрь куни хонанда “Шайдо” деб номланган таронасини барча FM радиотўлқинлари орқали тақдим этилди. Ушбу тарона улуғ шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазалига куйланган.  

“Шайдо” янги альбомимдаги энг ёқтирганим бўлиб чиқди. Февраль ойида бўлиб ўтадиган концертимиз ҳам айнан шу қўшиқ билан боғлиқ”, дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, хонанданинг янги концерт дастури 2017 йилнинг 11,12,13 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади. 

Аввалроқ Бобурнинг мазкур ғазалини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам қўшиқ қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!