Метеорологлар Ўзбекистонда қачон қор ёғиб, совуқ тушишини айтишди

14:21, 15 ноябрь

Ушбу ҳафта охирида Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида қор ёғиб, совуқ бўлиши кутилмоқда. 

Гидрометеорология Маркази хабарига кўра, Қорақалпоғистонда кескин совуқ тушиши кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиб, ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. 17-19ь ноябр кунлари ҳаво ҳарорати тунда —2…-7 даражагача совиб, кундузи  —2…+3 даражани ташкил қилади. 

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийсида об-ҳаво илиқроқ  бўлади. 16-18 ноябрь кунлари тунда +3…+8 ва кундузи +12…+17 даража бўлиши кутилмоқда. 19 ноябрь куни ҳаво ҳарорати   +5…+10 даражани ташкил қилади, ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 

Айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.  Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин. 19ноябрь куни ҳаво ҳарорати тунда 0…-5, кундузи —2…+3 даражани ташкил қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!