Қалин қошлари туфайли масхара бўлган қиз машҳур моделга айланди

14:58, 15 ноябрь

Пуэрториколик қалин қошли Наталья Кастельяр қоши туфайли бошқаларнинг кулгисига қолган бўлса-да, бу нарса унинг АҚШнинг Next Model Management моделлик агентлиги билан шартнома тузишига тўсқинлик қилмади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

“Тезроқ саёҳатга чиқишни ва ишни тезроқ бошлашни хоҳлаяпман. Кутишга сабрим етмаяпти”, дейди ҳаяжонланган модель. Наталья модалар оламида ўз ўрнини топганига, турли фотосессияларда иштирок этганига қарамай, ҳамон одамлар ижтимоий тармоқларда  у ҳақда салбий фикр билдиришдан тўхтамаяпти.  

Унинг Инстаграм саҳифасини 43 мингдан ортиқ одам кузатиб боради. Қиз тинимсиз равишда суратларини янгилаб туради.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!