Жасур Умиров концертига келган кичкина мухлиси билан бирга куйлади

15:40, 15 ноябрь

Хонанда Жасур Умировнинг концертининг биринчи куни яъни 14 ноябрь қизиқарли ҳодисаларга бой бўлди. Томошабинлар иштирокида икки марта қизиқарли мусобақалар ташкиллаштирилди. “Дизайн” гуруҳи саҳнага икки нафар томошабинни таклиф этди ва улар иштирокида қизиқарли саҳна кўринишини намойиш этди. 

Концерт дастурида кўплаб болалар иштирок этди. Улар хонандага гул ва бошқа эсдалик совғаларини ҳадя этди. 

Коцертга келган юзлаб болажонларни кўрган Жасур Умиров “Мен болажонларнинг санъаткориман” деди. Улардан бири хонанда билан қўшиқ ҳам куйлади. Ўзини “Абубакир” деб таништирган болакай хонанданинг “Тақдирим шу экан” қўшиғини у билан бирга ижро этди. Мазкур ҳолат томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!