Россияда юз берган ёнғин оқибатида 30 ёшли аёл ва унинг 5 фарзанди ҳалок бўлди

16:15, 15 ноябрь

Россиянинг Тверская вилояти Спировский тумани Пеньково қишлоғидаги уйда чиққан ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Ёнғин 14 ноябр, душанбадан сешанбага ўтар кечаси юз берган. Оқибатда 30 ёшли аёл ва унинг беш нафар фарзанди(тўрт ўғил ва бир қиз) ҳалок бўлди.   

Ёнғин пайтида уйда бўлган эркак турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғинни ўчиришга 35 киши,14 та техник бирлик жалб этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!