Samsung янги Galaxy S8`ни сунъий интеллект билан бойитади

16:29, 15 ноябрь

2017 йилда кенг оммага тақдим этиладиган Samsung компаниясининг асосий маҳсулоти Galaxy S8 смартфони сунъий интеллект билан таъминланади.  Бу ҳақда компания вакиллари Сеулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишди

“S8 ИИ-агент яъни сунъий интеллектга эга биринчи смартфонимиз бўлади”, — дейди Samsung Electronics вице-президенти Ри Инёна. У шунингдек, компания мазкур қарори билан келажак авлод технологиялари ҳақидаги тахминларини амалга оширмоқчи. Бунда қурилмалар инсонлар ҳаётини яхшилаш учун “ақллилашади”. Гап Samsung Galaxy S8 смартфонида Viv виртуаль ёрдамчисини қўллаш ҳақида кетмоқда. Мазкур ёрдамчини Siri яратувчилари Даг Киттлаус ва Адам Чейер ихтиро қилган. 

Samsung вакилларининг сўзларига кўра, мазкур тизим бошқа дастурчилар учун очиқ бўлиб, улар тизимни ўз плагинлари билан бойитиш имконига эга бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!