Хасталиклардан ҳимояловчи 10 маҳсулот

16:34, 15 ноябрь

1.  Саримсоқпиёз. Иммун тизимини мустаҳкамлаб, вирусларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширади. Шамоллашдан даволаниш ва профилактика даврида кунига 1 бўлак саримсоқпиёздан истеъмол қилиш тавсия этилади. Стоматит бўлганда, саримсоқпиёзни чайнаб ейиш фойда беради.

2.  Қизил булғор қалампири. Унинг таркибидаги С витамини ҳар қайси цитрус мевасиникига қараганда кўпроқ бўлади. Шунинг учун ҳам иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. 

3.  Броколли. А, С ҳамда Е витаминларига бой маҳсулот. Тери ва кўз хасталикларига қарши “мазали” восита. 

4.  Наъматак.  С витамининг асосий манбаи саналгани боис, турли яллиғланиш ва инфекцион касалликларни даволаш вақтида бу мевани дамлаб ичиш яхши фойда беради. 

5.  Клюква. А, В, С ҳамда К витаминларнинг ҳақиқий маънодаги кони. Таъми нордон бўлса-да, ундан шарбат қилиб ичилса, томоқ, бурун ва қулоқдаги оғриқларни тезда бартараф этади. 

6.  Асал. Терлатиш хусусиятига эга бўлгани туфайли организмнинг курашувчанлик қобилиятини кучайтиради. 

7.  Сабзи. Бу сабзавотнинг таркибида А витамини бисёр. Таомнода бу маҳсулотнинг кўплиги оқибатида, организм шамоллаш ва инфекцион хасталикларга бўйин эгмайди.

8.  Йогурт ва қатиқ. Организмнинг микрофлорасини яхшилайди. Овқат ҳазм бўлиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. 

9.  Сув. Моддалар алмашинувини тезлаштиради. Организмнинг турли хасталикларга нисбатан курашувчанлик қобилиятини оширади. 

10.  Балиқ ва денгиз маҳсулотлари. Таркибида рух моддаси бисёр. Бу эса шамоллашнинг илк аломатларини бартараф этишга кўмак беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!