АҚШда “зомби” касаллиги пайдо бўлди

16:59, 15 ноябрь

АҚШда “зомби” касаллиги деб аталаётган янги касаллик пайдо бўлди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Мутахасисларнинг айтишича, бу касалликдан инсонларнинг танаси чириб, бўлакларга бўлина бошлайди. Бунда чириш жараёни юз соҳасидан бошланади. 

Маълум бўлишича, касалликни АҚШга Ироқ ва Афғонистондан қайтган ҳарбий хизматчилар, шунингдек Марказий ва Жанубий Америкада саёҳат қиладиган экосайёҳлар олиб кирган. 

Бу касалликнинг йирингли формаси юзда битмайдиган яраларни келтириб чиқаради. Унинг ички органларга зарари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун касалликни ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш муҳим аҳамият касб этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!