Дунё тарихидаги 10 буюк “иккичилар”

17:19, 15 ноябрь

“Иккичи” бўлиш уят эмаслигини, балки баъзи бир ҳурматга сазовор машҳурлар ҳам бир пайтлар мактабда ёмон ўқиганлиги ҳақидаги антипедагогик мақолани “Vospitaj.com” нашри эътиборингизга ҳавола этади.

Фикримизнинг исботи сифатида сизни қуйида дунё тарихида ном қолдирган, машҳур “иккичилар” билан таништирамиз.  
1. Уинстон Черчилль
Ўзига тўқ оиланинг фарзанди бўлган такасалтанг Уинстон болалигиданоқ дарс қилишни,  ёқтирмаган.  Ўқитувчилар уни бирор жойга яшириниб олиб, ёшига мос бўлмаган китобларни ўқиётганда топиб олишган. У кўп адабий китоб ўқиса-да, машғулотда ўтиришни, топшириқларни бажаришни ёмон кўрган. Вақти келиб, “иккичи” Уинстон Черчилль адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган. 

2. Владимир Маяковский
Владимир Маяковский буюк шоир ҳисоблангани боис ҳам унинг мактабда ёмон ўқиганлиги ҳақида кўп ҳам гапирилмаган...

3. Сергей Королёв
Баллистик ва геофизик ракеталарни, илк самовий йўлдошларни, космик кемаларни яратган Сергей Королёв мактабда фақат уч баҳога ўқиган.

4. Ричард Брэнсон
Мультимиллионер, Virgin Group корпорацияси ва фазовий туризм ижодкори Ричард Брэнсон ҳам юқорида номлари келтирилган машҳурлардан кам бўлмаган. Бўлажак бадавлат молиячи дарсларда икки оғиз гапни эплаб гапира олмаган, ўқитувчи доскага чақирганда дудуқланиб, қизариб кетган.

5. Исаак Ньютон
Исаак Ньютон токи уни дўсти калтаклагунга қадар синфдаги энг иккичи ўқувчи бўлган. Шундан кейин Ньютон ундан ўзиб кетиш мақсадида яхши ўқишга ҳаракат қилган.

6. Наполеон
Наполеон математикадан ташқари барча фандан ёмон ўқиган.

7. Людвиг ван Бетховен
Людвиг ван Бетховен доим хато билан ёзган, бўлиш ва кўпайтиришни умуман билмаган.

8. Альберт Эйнштейн
Нисбийлик назарияси яратувчиси, Нобель мукофоти соҳиби бўлган Альберт Эйнштейн мактабда ўртача ўқиган. Унинг ота-онаси фарзандидан доим таниш-билишларига шикоят қилган ва оддий ишчи бўлиб ишлашига ҳам ишонмаган.

9. Александр Пушкин
Александр Пушкин лицейда дарсларни яхши ўзлаштира олмаган ва арифметика дарсида йиғлаб ўтирган. Диплом олаётганда эса охиридан иккинчи бўлган.

10. Антон Чехов
Рус адабиётининг етук намоёндаларидан бири бўлган Антон Чехов ҳам билими билан мақтанадиган даражада бўлмаган, у гимназияда синфдан-синфга қолиб ўқиган…

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!