ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди

17:52, 15 ноябрь

ЖЧ–2018 турнирига Осиё минтақаси – ОФКдан саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди.

Афсуски, ушбу ўйинда Самвел Бабаян шогирдлари 1:2 ҳисобида рақибларига имкониятни бой берди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Марат Бикмаев чиройли тарзда гол урган бўлса-да, иккинчи таймда корейслар яна иккита гол уришди. 

ЖЧ-2018 саралаши. ОФК минтақаси

Жанубий Корея — Ўзбекистон 2:1

Голлар: Нам Тай Хи (67), Ку Жа Чол (85) Марат Бикмаев (25)

Жанубий Корея: Ким Сён Гю, Ким Ки Хи, Парк Жо Хо, Сонг Нён Мин, Нам Тай Хе, Жи Донг Вон, Ку Жа Чол, Ки Сён Ёнг, Ли Жён Хёп, Жанг Хю Су, Ким Чанг Су

Ўзбекистон: Александря Лобанов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Марат Бикмаев (Александр Гейнрих, 61), Одил Аҳмедов, Вадим Афонин (Сардора Рашидов, 88), Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов (Жавоҳир Соҳибов, 80), Игорь Сергеев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!