Самвел Бабаян: Иккита хато бизга қимматга тушди

08:21, 16 ноябрь

Осиё қитъасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи 5-туридан ўрин олган Жанубий Корея — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг Самвел Бабаян матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мағлубиятни тан олиш жудаям оғир. Биз ўйинни яхши бошлагандик аммо, етакчиликни қўлдан бой бердик.  Иккита хато бизга қимматга тушди. Биринчи бўлимда яхши ўйнагандик.

Жанубий Корея жудаям кучли жамоа ҳисобланади. Бу мағлубият бизга қўшимча куч беради ва биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Келаси йилги даврани интиқлик билан кутамиз энди", - дейди Бабаян.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!