Туркия Президенти Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади

09:47, 16 ноябрь

Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған 17−18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда
 
Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.

Туркия раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боради. Улар давлатлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга 2003 йилнинг 18−20 декабрь кунлари Туркия бош вазири сифатида келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!