ЖЧ–2018 саралаши. Бразилия қаторасига олтинчи ўйинда ғалаба қозонди

10:24, 16 ноябрь

Жанубий Америка минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 12-турида Бразилия терма жамоаси сафарда Перу меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган баҳсда Бразилия терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 58-дақиқада эса Габриэл Жезус ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Ренато Аугусто ўз голи билан термасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Илгарироқ 12-тур доирасида Аргентина ва Чили терма жамоалари ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик

ЖЧ–2018 саралаши. Жанубий Америка

Перу – Бразилия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 58 Габриэл Жезус, 0:2 – 78 Ренато Аугусто.
Перу – Гальесе, Рамос, Йотун, Корсо (Адвинкула, 78), Родригес, Акино, Лойола, Куэва, Каррильо (Руидиас, 62), Герреро, Поло (Санчес, 75).
Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Филипе Луис, Дани Алвес, Миранда, Ренато Аугусто, Фернандиньо, Паулиньо, Коутиньо (Дуглас Коста, 86), Неймар, Габриэл Жезус (Виллиан, 82).
Огоҳлантиришлар: Ренато Аугусто (3), Лойола (17), Куэва (46).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!