Қаршилик фуқаро ҳамқишлоғининг ноутбуки ва 400 доллар пулини ўғирлаб кетди

10:48, 16 ноябрь

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБга Кахлак қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, ётоқхонасидан "Асер" русумли ноутбуки ва 4000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 20 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.

Ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!