Идеал пардознинг 7 сири

11:11, 16 ноябрь

1.  Тонал кремни бармоқ учига суртиб, юз терисига теккизиб чиқинг. Айнан шу ҳаракат билан кремни тарқатиб чиқасиз.

2.  Лаб бўёғини ўртача қалинликдаги пардоз чўткаси билан суртсангиз, текис ва чиройли бўлади.

3.  Туш суртиб бўлгач, 1-2 сония кўзларингиз юмуқ ҳолатда бўлсин. Ана шунда туш бўёғи суркалмайди.

4.  Кўз қовоқларини пардоз қилаётганда аввал рангсиз тендан суртиб, сўнг устига исталган ранг бериш мумкин.

5.  Юмшоқ контур қаламини гел кўринишидагисига айлантириш учун 1-2 сония оловда ушлаб, сўнг совутиб олсангиз бас. Бироз ялтироқ таъсирли қалам бўлади.

6.  Лаб бўёғининг ранги узоқроқ туриши учун устидан упа сепиб қўйинг. Ана шундай таомлангандан кейин ҳам ранги сақланиб қолади. 

7.  Кипригингиз узун бўлса, ҳажм берадиган, калта бўлса, узайтирадиган тушдан фойдаланинг. Агар кипригингиз жуда ингичка ва сийрак бўлса, бир қават туш суртинг-да, кўзингизни юмиб устидан упа сепинг. Сўнг яна туш суртасиз.

Ёғ упангиз тугаб қолса, оч пушти тенни катта пардоз чўткасига сепиб, ёноқларингизга ранг беришда фойдаланишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!