Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев пора билан қўлга тушди

11:51, 16 ноябрь

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев махсус модда билан ишлов берилган, пора жойланган кейс билан қўлга тушди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Кейсга ишлов берилган махсус модданинг зарралари Алексей Улюкаевнинг қўлидан топилган. Маълумотларга кўра, Улюкаев 1 миллион доллар солинган кейсни  “Роснефть” офисларидан бирида пора сифатида олган ва иккинчи кейсни эса машинага элтиб беришларига кўнган. 

Улюкаевнинг ҳимоячиси унинг пулга эмас, бор-йўғи кейсга қўл теккизганлигини таъкидлаган. Нашрнинг ахборот беришича, кейсга махсус модда билан жуда кучли ишлов берилган.

Суд қўлга олинган вазирни 2017 йилнинг 15 январига қадар уй қамоғига ҳукм қилган. Терговчилар уни катта миқдорда пора олганликда айбламоқда. Россия президенти Владимир Путин Алексей Улюкаевни ишончни йўқотганлиги сабабли Россия иқтисодий ривожланиш вазири лавозимидан озод этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!