Хатамжон Кетмонов номидан ташкил этилаётган интернетдаги саҳифалар юзасидан расмий баёнот берилди

16:26, 16 ноябрь

Айни пайтда мамлакатимиз учун мухим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, тарғибот-ташвиқот жараёнлари фаол давом этмоқда.

Бу борада, анъанавий тарғибот воситалари билан бир қаторда, он-лайн тарғибот, хусусан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, партиядан номзоди илгари сурилаётган Хатамжон Кетмоновнинг расмий саҳифаларини қуйидаги:

https://www.facebook.com/Xatamjon.Ketmonov/,
https://twitter.com/X_A_Ketmonov
https://telegram.me/X_A_Ketmonov манзиллар орқали кузатиб бориш имкониятига барча сайловчилар эга эканини маълум қиламиз.

Сайловчиларни кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!