Тошкентда биометрик паспортлар берилиши вақтинча тўхтатилди

16:43, 16 ноябрь

Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги паспорт бўлимлари фуқароларга биометрик паспортлар беришни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Новости Узбекистана» хабар берди.

Вазирлик матбуот хизмати вакили Зикирилло Неъматовнинг аниқлик киритишича, бир ой давомида биопаспортларни тайёрловчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатилади ва профилактикадан ўтказилади. Профилактика ишлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг барча паспорт бўлимларида олиб борилади ва 11 декабрь куни якунига етади, деб ёзади “Daryo.uz” нашри.

Фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш масаласида 12 декабрь, душанба кунидан бошлаб туман паспорт столларига мурожаат қилиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!