Ҳомиладорликнинг сиз билмаган 7 белгиси

10:40, 17 ноябрь

1.    Кичик хайз кўришлар. Ҳомиладорликда яқин орада xайз кўриш мумкин эмаслигига кафолат берилмайди. Xайз кунлари бошланди, демак бу сафар ҳам ҳомиладор бўлолмадим, дейишга шошманг. Аслида, бундай кичик xайз кўришлар ҳомиладорликнинг илк даврларида бўлиши мумкин. 5-10 кун давомида тухум хужайралар бачадон деворига ёпишиб ўрнашади, ана шу жараёнда кичик хайз кўриш ҳолатлари кузатилади.

2.    Тери рангининг ўзгариши. Киндик атрофи,  кўкрак сўрғичи, ёноқлар  тўқроқ рангга киради. Ҳомиладорликнинг бошланғич даврида гормонлар ўзгариши натижасида бу ҳолат юз беради.

3.    Бачадон бўйинчасидаги санчиқлар. Xудди хайз кўриш давридаги оғриқлардай санчиқлар бўлиши ҳомиладорлик аломатларидан биридир.

4.    Жинсий алоқага мойиллик сусайиши. Биринчи 3 ойликда бу табиий ва кўп кузатилган ҳолат.

5.    Кўриш қобилятининг озроқҳиралашуви. Бу ҳолат камдан кам ҳолларда учрайди.

6.    Тушунтириб бўлмас даражада кучсизлик, ҳолсизлик. Ҳомиладор она организми янги паллани бошидан кечириб, янги ҳаёт барпо этилиши йўлида тинмай меҳнат қиларкан бу ажабланарли эмас.

7.    Вазн эса умуман ўзгармаслиги мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!