Номзодлар ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтларидан огоҳлантиришди

10:41, 17 ноябрь

Барчангизга маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, барча номзодлар ўзларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришмоқда. Жумладан, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам номзодларнинг расмий саҳифа ва аккаунтлари мавжуд бўлиб, унда номзодлар глобал тармоқ орқали сайловчилар орасига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилмоқда.

Лекин, юртимиздаги мазкур жараённи ғаразли ниятларда кузатиб турган баъзи инсонлар ушбу номзодларнинг ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларини очиб, гўё номзодлар номидан турли номақбул фикрлар, ножўя маълумотларни тарқатишмоқда. Бу ўз навбатида, номзодларнинг ҳақиқий аккаунт ва саҳифалари қайси бири эканлиги борасида фойдаланувчиларда шубҳа ва адашмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Бу каби тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, “Адолат” СДП ўз номзодининг расмий саҳифаларини ҳавола қилди.

Умаров Наримон Мажитовичнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/n.m.umarov/

Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://twitter.com/umarov_nariman 

Ҳурматли сайловчилар, интернетдаги турли сохта аккаунт ва саҳифалардан эҳтиёт бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!