3 ёшли шахматчи Анатолий Карпов билан беллашиб ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)

10:55, 17 ноябрь

3 ёшли шахматчи Миша Осипов ўзининг кумири бўлган машҳур шахматчи Анатолий Карпов билан беллашди, деб хабар берди “Nonbox.ru”  нашри. 

Эндигина уч ёшга кирганига қарамай, Миша Осипов юзлаб дебют ва комбинацияларни жуда яхши билади ва шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида иккинчи разрядга эга бўлишга улгурган.

Кадрда Анатолий Карпов болакайни дуранг натижага кўндирмоқчи бўлгани, аммо Миша унинг таклифини қабул қилмай, ютқазиб қўйгани ва онасидан таскин излаб, йиғлагани акс этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!