Тошкент ҳайвонот боғида боланинг ўйинчоғи тимсоҳнинг ўлимига олиб келди

11:02, 17 ноябрь

10 ноябрь куни Тошкент ҳайвонот боғида 3 йил олдин Исроилдан олиб келинган “Бой” лақабли тимсоҳ ўлиб қолди.

Ҳайвонот боғи мамъуриятининг хабар беришича, тимсоҳнинг ўлимига болалар ўйинчоғи сабаб бўлган. Текширувлар натижасига кўра, тимсоҳнинг ошқозонидан болалар ўйинчоғи топилган.

Аввалроқ ташриф буюрувчилар томонидан тўсиқлар ичига турли нарсалар ташланиши оқибатида ҳайвонлар ўлими ҳолатлари ҳақида хабар бергандик. 

7 ноябрь куни эрталабки текширув чоғида жирафанинг озуқаси солинадиган жойдан 20 см тўқиш мосламаси топилган, агар у ҳам ўз вақтида аниқланмаганида ҳайвоннинг ўлимига олиб келган бўларди.

Шу муносабат билан ҳайвонот боғи маъмурияти ташриф буюрувчиларни ҳайвонларга эҳтиёткорли билан муносабат қилишларини сўрамоқда:

“Огоҳ бўлинг! Тўсиқлар ичига турли нарсалар ташламанг. Агар шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлсангиз Боғ маъмуриятига хабар беринг.”

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!