Шоҳруҳхон россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинаётган фильмда суратга тушади

11:52, 17 ноябрь

Болливуднинг энг таниқли актёрларидан бири Шоҳруҳхон россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинаётган “Вий-3” фильмида суратга тушади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

“ ‘Вий-3’ сифатида ҳам машҳур бўлган ‘Ҳиндистонга саёҳат: мангулик остонасида’ фильми таниқли актёр Шоҳруҳхондек янги ҳамкорга эга бўлди. Мазкур фильмда у актёр, продюсер сифатида ишлайди. Бундан ташқари, фильмда актёр Ранбир Капур ҳам иштирок этади”,—дейди Петрухин Мумбай шаҳрида ўтказилаётган Ҳиндистон киноси кунларида. 

Рус ёзувчиси Николай Гогольнинг шу номдаги асари асосида суратга олинган режиссёр Олег Степченконинг "Вий" фильми 2014 йилда Россиянинг энг кассабоп фильми бўлди. Фильм муваффақиятидан сўнг ижодкорлар унинг давомини суратга олишга қарор қилди. 

Ҳозирги пайтда ‘Вий-2. Хитойга саёҳат’ фильми устида иш олиб борилмоқда. Фильмнинг учинчи қисми воқеалари Ҳиндистонга кўчади.

Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Россия киноси кунлари фестивали 18 ноябрга қадар давом этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!