Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув кутаётган футболчилар ўнлиги

12:21, 17 ноябрь

“Championat.asia” нашри бугунги кунда терма жамоамизнинг кенгайтирилган рўйхатидан ҳам жой ола билмаётган футболчиларнинг рўйхатини тузиб чиқди.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасига лойиқ бўлган футболчилар билан танишинг:

1. Темурхўжа Абдухолиқов (ҳужумчи)

"Локомотив" ҳужумчиси айни пайтда олий лиганинг тўпурари бўлиб турибди. Аммо унга ҳозирча МТЖда имконият берилмади.

2. Санжар Турсунов (ярим ҳимоячи)

"Ворскла" шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячимиз терма жамоанинг доимий аъзоси эди. Гарчанд, Украинада яхши ҳаракат қилаётган бўлсада, уни сўнгги ўйинларда кўрмаяпмиз.

3. Шерзод Аъзамов (ҳимоячи)

"Насаф" ҳимоячиси ҳеч бўлмаса кенгайтирилган таркибдан жой олишга ҳақли ўйин намойиш қилаяпти. Унга олий лиганинг етакчи жамоасидан таклифлар мавжуд.

4. Акром Комилов (ҳимоячи)

Денисовда муаммо сезилгудек бўлса, унинг ўрнини муносиб эгаллаши мумкин бўлган ўйинчи. Ҳозирдан уни терма жамоага жалб этиб, 2022 йилги саралаш баҳсларига тайёрлаб бориш керак.

5. Акмал Шораҳмедов (ҳимоячи)

Биргина автогол туфайли танқидга кўмилиб кетган ҳимоячи, МТЖнинг энг ожиз бўлган нуқтасига идеал номзод.

6. Санжар Шоаҳмедов (ярим ҳимоячи)

Ҳайдаров ва Жепаров жароҳат олган пайтларда, мана шу футболчидан фойдаланиш мумкин бўларди.

7. Шоҳруз Норхонов (ҳужумчи)

Ҳеч бўлмаса ўртоқлик ўйинларида 20-25 дақиқа имконият бериш орқали унинг ҳақиқий савиясини билиб олишимиз керак. 2017 йил Норхоновни етакчи клубларимизда кўришимиз аниқ.

8. Шавкат Саломов (ярим ҳимоячи)

Саломовнинг аксар ярим ҳимоячилардан фарқи, у ҳужум чизиғига ҳам ўта олиши. Майдон марказида яхши ҳаракат қилади.

9. Мурод Зухуров (дарвозабон)

2016 йилги мавсумда кутилганидан ҳам зиёд ўйин кўрсатган дарвозабон, бу Мурод Зухуров. Олий лигада энг кам голни у ўтказди, 11та. Бу олий лигада сўнгги 5 йилликнинг энг яхши натижаси.

10. Рустам Ашурматов (ҳимоячи)

Эртанги кун учун Ашурматовни ҳозирдан тайёрлаб боришимиз лозим. Бугун захирада ўтирганларнинг аксари 2022 йилги саралаш босқичида МТЖ сафида бўлмайдилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!