“Барселона”нинг уч нафар ҳимоячиси машғулотларга қайтди

12:37, 17 ноябрь

“Барселона” клуби ҳимоячилари Жерар Пике, Жорди Альба ва Жереми Матьё каталонияликларнинг умумий машғулоталарига қайтди. Бу ҳақда “Sportarena.com” хабар бермоқда.

Юқорида таъкидланган 3 нафар футболчи “Малага”га қарши Испания чемпионати 12-тур ўйинида майдонга туша олади.

Эслатиб ўтамиз, Пике ва Альба “Манчестер Сити”га қарши (4:0) ЕЧЛ 3-турида, Матьё эса “Эспаньол”га қарши  (0:1) Каталония Суперкубогида жароҳат олганди.

Маълумот учун, “Барселона” ва “Малага” ўртасидаги ўйин 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!