Россиялик 23 ёшли аёл пластик операция пайтида вафот этди

14:51, 17 ноябрь

Россиянинг Волгоград шаҳрида 23 ёшли аёл пластик жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган пайтда вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда

“Волгоградда жойлашган тиббий косметология клиникаларидан бирида 16 ноябрь куни пластик жарроҳлик ўтказилаётган пайтда 23 ёшли аёл вафот этган. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг Эҳтиётсизлик сабаб инсон ўлимига сабаб бўлиш ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган”,—дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, операция вақтида мижозга турли дори воситалари жўнатилган. Улардан бири мижоз организмига қарши таъсир кўрсатган. Аёлда томир тортиши кузатилди. Бироздан сўнг унинг аҳволи яхшиланган, бироқ жарроҳ тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Тез тиббий ёрдам келгунига қадар томир тортиши такрорланган. Шифокорлар томонидан аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш йўлида қилинган чора-тадбирлар наф келтирмади, у операция столида жон берди.  

Марҳумнинг танаси суд-тиббий экспертизасига текшириш учун юборилган. Мутахасисларнинг дастлабким маълумотларига кўра, аёл “анафилактик шок” ёки “ўткир юрак етишмовчилиги” оқибатида вафот этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!