“Пластик”даги пул қаёққа йўқолди?

16:02, 17 ноябрь

Яқинда пластигимда муайян миқдордаги пул йўқолганини сезиб қолдим. Бу ҳолатда кимга мурожаат қилишим керак?

Дилфуза Иноғомова, Чирчиқ ш.

М. ЭШМАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раис ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 апрелда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ, ҳар бир пластик карта эгаси ўз картаси ҳисобидаги пул маблағини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи шахсий идентификация рақами (ПИН-код)га эга. ПИН-код карта ўғирланган ёки йўқотиб қўйилган тақдирда ҳам хавфсизликни таъминловчи сўнгги тўсиқдир. Пластик карта тақдим этилаётган пайтдаги банк-мижоз шартномасига мувофиқ, карта ПИН-коди унинг эгаси томонидан бошқа шахсга ошкор қилинган тақдирда, барча транзакциялар учун масъулият карта эгаси зиммасида қолади. Нотўғри терилган ПИН-код пластик картани автоматик равишда блокировка қилишга асос бўлади. Пластик карта очилган банкка ариза билан мурожаат қилиб, картангиздаги пул маблағлари ишлатилиши билан боғлиқ батафсил маълумотни олишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!