Гулистонда такси ҳайдовчисига пичоқ билан таҳдид қилган фуқаро қўлга олинди

16:04, 17 ноябрь

Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаронинг "Матиз" русумли автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро ҳайдовчига пичоқ ўқталиб, таҳдид қилиб, тан жароҳати етказиб, маълум миқдордаги пулларини олиб, автомашинани ҳайдаб қочаётганида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушланган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.  

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!