Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди

16:17, 17 ноябрь

2016 йилнинг 17 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг долзарб жиҳатлари, жумладан олий ва бошқа даражалардаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!